Китобхонлик – буюк келажак кафолати.
Китоб-умр йўлларини ёритувчи сўнмас нур, инсон ҳаётига мазмун бахш этувчи саодат манбаи, унга ҳар қандай вазиятда ҳам ҳамроҳ бўлувчи содиқ дўст. Инсоннинг маънавий камолотини таъминлашда китоб сингари кучли қудратга эга восита йўқ. Шу боис азал-азалдан маърифат пешволари, аҳли донишлар бутун инсониятни китоб ўқишга, ундан илму одоб сирларини ўрганишга чорлаб келишган.
Дарҳақиқат, китоб инсонни ердан кўкка кўтарувчи, унинг маънавий қувватини оширувчи буюк кучдир. У инсониятнинг тарихий хотираси, маънавий-маърифий олами, илмий заминини мустаҳкамловчи, келажакни ёрқин кўрсатиб боришга қодир машъала ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан 2020 йил 16 сентябрда тасдиқланган “Адлия органлари ва муассасаларида “Ўзбек тили ойлиги”ни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури” ижроси ҳамда техникумда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ва бу борадаги ишлар тарғиботини кучайтириш мақсадида, 19-20 октябр кунлари масофавий телеграм канали орқали “Ёш китобхон” кўрик-танлови ўтказилди. Кўрик-танлов иштирокчилари 2 шарт: 1-шарт . Тест синовлари шарти ва 2-шарт. “Менинг ижодий ишим” шарти асосида, беллашишди.
“Ёш китобхон” кўрик-танловида 206-гуруҳ ўқувчиси А.Муродов 1-ўрин, 206-гуруҳ ўқувчиси Ж.Ҳусанов 2-ўрин, 207-гуруҳ ўқувчиси Ж.Қосимов 3-ўринни қўлга киритди.
Китоб ўқиган инсон, қайси соҳада ишламасин, тўғри фикрлаш, оқу қорани ажратиш, мураккаб вазиятларда оқилона қарор қабул қилиш кўникмасига эга бўлади.
Самарқанд вилояти юридик техникум ахборот ресурс маркази раҳбари Исоқова Гулмира.
Дата добавления: 23/10/2020 10:42; Просмотров: 1268
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 14:02