"Давлат тилидан иш юритиш" фани доирасида очиқ дарс ташкил этилди.
Китоб — инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўтабар ва муқаддас деб ҳисоблаган. Шунинг учун китобга бўлган муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Инсоннинг маданияти унинг китобида акс этади.
Шу муносабат билан юридик техникумида ажойиб ёзувчиларимиздан бир Ўлмас Умарбековнинг "Ёз ёмғири" асарида жиноятларни таъқиб қилиш ва жазолаш усуллари мавзусида очиқ дарс ташкил этилди.
Очиқ дарс доирасида ўқувчилар икки жамоага бўлинган ҳолда китобхонлик маҳоратини ишга солишди. Соғлом рақобат остида ташкил этилган бу беллашув пировордида "Ёз ёмғири" асари маъно мазмунини чуқур англаш ва асардан ўзлари учун ижобий ҳулосалар чиқариш ва китобга бўлган қизиқишни ошириш эди.
Bizni kuzatib boring: |• telegram | • facebook | • instagram
Дата добавления: 23/11/2023 17:14; Просмотров: 153
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 08:24