
Самарқанд вилояти юридик теxникум ўқувчиси ҳалқаро миқёсида ташкил этилган лойиҳада “Энг ёш олима-2021” мукофотини қўлга киритди
Самарқанд вилояти юридик теxникуми 201-гуруҳ ўқувчиси Баxромова Лайло Райим қизи Қозоғистон Республикасининг Нур-Султон шаҳрида ўтказилган “ IV Ҳалқаро китоб нашриёти” лойиҳасида “Энг ёш олима-2021” мукофотини қўлга киритди. Мукофотни Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари-юридик теxникум директори Тошниёзов Отабек Полвонович тантанали равишда топширди.
Фурсатдан фойдаланиб иқтидорли ўқувчимизнинг кейинги ўқишлари ва ишларига улкан зафарлар тилаймиз.
Бизни кузатиб боринг: telegram | facebook | instagram

Дата добавления: 30/11/2021 09:11; Просмотров: 538
Чоп этилган вақт: 30/04/2025 16:27