Самарқанд вилоят юридик техникуми w w w . s a m h u q u q k o l l e j . u z

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 24-майдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида»ги ПФ-80-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан семинар ўтказилди.

       Мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан онлайн семинар ташкил этилиб, унда Самарқанд вилояти юридик техникумининг педагог-ходимлари ҳам иштирок этишди.

Фармондан кўзланган асосий мақсад ─ адлия органлари кўпроқ одамлар орасида, маҳаллаларда бўлиб, уларнинг дарду ташвишларини тинглаб, муаммоларини биргаликда ҳал этишга кўмаклашишдан иборат.

Умуман олганда, Фармон билан адлия органлари халқчил тузилмага айланиб, жамиятда қонун устуворлигини таъминлашдаги ўрни янада ошди.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram 


Дата добавления: 31/05/2024 14:51;   Просмотров: 111
 
Материал манзили: http://samsl.uz/news/ozbekiston-respublikasi-prezidentining-2024-yil-24-maydagi-mamuriy-islohotlar-doirasida-adliya-organlari-va-muassasalarining-masuliyatini-yanada-oshirish-hamda-ixcham-boshqaruv-tizimini-shakllantirish-togrisidagi-pf-80-sonli-farmonining-mazmun-mohiyati-yuzasidan-seminar-otkazildi
Чоп этилган вақт: 30/01/2025 13:30
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг