Самарқанд вилоят юридик техникуми w w w . s a m h u q u q k o l l e j . u z

 

Адлия вазири ўринбосари Ш.Рабиев Самарқанддаги хизмат сафари давомида вилоят юридик техникуми ҳамда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг ҳудудий бўлимида ҳам бўлди.

          Дастлаб, муассасадаги ўқиш жараёнлари, ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, моддий-техник базасининг таъминланганлик даражаси билан яқиндан танишди. Мавжуд муаммолар юзасидан ўз тавсиялари ва ўқувчиларни келгусида касбга йўналтиришга доир қилиниши лозим бўлган ишлар бўйича аниқ топшириқлар берди.

         Бўлимдаги мавжуд имкониятлар, суд экспертиза тадқиқотларини ўтказишда мавжуд ускуна ва жиҳозлар билан таъминланганлик ҳолатларину ўрганиб, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жисмоний ва юридик шахслар ҳамда адвокатларга суд экспертиза тадқиқотларини ўтказишда қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, янги экспертиза турларини жорий қилиш ва замон талабларига мос бўлган ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берди.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм   


Дата добавления: 04/08/2023 17:07;   Просмотров: 212
 
Материал манзили: http://samsl.uz/news/adliya-vaziri-orinbosari-shrabiev-samarqanddagi-xizmat-safari-davomida-viloyat-yuridik-texnikumi-hamda-xsulaymonova-nomidagi-respublika-sud-ekspertiza-markazining-hududiy-bolimida-ham-boldi
Чоп этилган вақт: 31/01/2025 00:15
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг