14-fevral, buyuk Temuriylar sulolasi davomchisi, Boburiylar sulolasi asoschisi, "Shoh va shoir" Zahiriddin Muhammad Bobur tavallud topgan kun.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими Умар Шайх Мирзо оиласида дунёга келди. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шериятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган “Бобурнома” асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шериятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, “Мубаййин” (“Баён этилган”), “Хатти Бобурий”, “Ҳарб иши”, Аруз ҳақидаги рисолаласи эса ислом қонуншунослиги, шерият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Дата добавления: 14/02/2023 16:44; Просмотров: 270
Чоп этилган вақт: 31/01/2025 00:15