Ўзбекистон Республика Адлия вазирлиги Самарқанд вилоят юридик техникуми ўқувчилари билан учрашув ўтказилди

05-02-2025

     Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошқарма прокурори, Самарқанд вилоят прокуратураси ҳамда юридик техникум раҳбарияти иштирокида ўтказилган суҳбатда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига кириш тартиби, имтиҳонлар ҳамда академияда яратилган шарт-шароитлар ҳақида маьлумотлар берилди.

     Жараёнда ўқувчилар томонидан берилган саволларга тўлиқ жавоб берилди.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram   

 

“Назария ва амалиёт уйғунлиги -муваффақият омили” “Маҳорат дарси” ташкил этилди.

29-01-2025

        Шу мақсадда жорий йилнинг 29-январ куни Самарқанд шаҳар иқтисодий суди раиси К.Тўхтаев, судялар Л.Абдурахмонов, У.Хомидов, А.Файзиевлар иштирокида “Ўзбекистон Республикасида суд соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар” мавзусида  “Маҳорат дарси”  ташкил этилди.

Унда  Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқувчилари ҳам иштирок этишди. 

Маҳорат дарсида мутахассислар  ўқувчиларга уларни қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб берилди. 

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram   

 

ТЕХНИКУМДА ЙИЛНИНГ "ЭНГ ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАРИ" АНИҚЛАНДИ !

20-12-2024

      Самарқанд вилояти юридик техникумида  "Энг иқтидорли ўқувчи" танлови бўлиб ўтди.

Танлов қонунийлик, шаффофлик, ошкоралик, адолатлилик, тенглик принципларига риоя қилган ҳолда олиб борилди.

 Танловда техникумнинг битирувчи босқич ўқувчилари 3 та шарт асосида беллашдилар:        

1.Тақдимот

2.Блитс савол-жавоб

3.Чет тили билиш даражаси (сертификат)

Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни низом талабларига мувофиқ қуйидагича баҳолади:

1-ўринни -  Розиқова Рухшона Ахтамовна;

2-ўринни  - Файзиева Севинчбону Жасур қизи;

3-ўринни Баҳриддинова Азиза Ойбек қизи эгаллашиб, мос равишда 1.875.000, 1.500.000 ҳамда 1.125.0000 сўмлик сертификатларга эга бўлишди.

Танлови ғолибаси  Р.Розиқовани техникум маъмурияти табриклайди  ҳамда келгусидаги ишларига омад тилайди !

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram  

 

“Конституция кўчаси” ташкил этилди.

07-12-2024

      "Конституция кўчаси"  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, барча турдаги давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан  томонидан Конституцияга оид  қонун устуворлигини англатувчи  ко'ргазмалар билан безатилди.

Унда Самарқанд вилояти юридик техникуми ва ТДЮ ҳузуридаги Самарқанд вилоят академик лицейи о'қувчилари, шунингдек, Самарқанд вилоят адлия  бошқармасининг "Адлия қанотлари" жамоалари юридик адабиётлар намойиши ва ҳуқуқий тарқатмалар орқали йиғилганларнинг ҳуқуқий кўникмаларини оширишга хизмат қилдилар.

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи А. Бобоев  ташриф буюрди ва  адлия органлари томонидан безатилган майдондаги  ко'ргазмалар билан батафсил танишди.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram  

 

Ўзбекистон Республикаси конститутсияси мазмун-моҳиятига бағишланган очиқ дарс ташкил этилди.

29-11-2024

      Самарқанд вилояти юридик техникуми ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари Ж.Отақулов томонидан янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси конститутсияси мазмун-моҳиятига бағишланган очиқ дарс ташкил этилди.

Очиқ дарс давомида янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси конститутсиясига киритилган янги нормаларнинг моҳияти атрофлича  тушунтирилди.

Шунингдек техникум ахборот ресурс марказида Ўзбекистон Республикаси конститутсиясига бағишланган бурчак ҳам ташкил этилди.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram 


 
 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг