Самарқанд вилояти юридик коллежида "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" шиори остида мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланган мустақиллик дарслари ҳамда билимлар куни кенг нишонланди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Самарқанд вилояти юридик коллежида бугун 2019 йил 4 сентябрь куни ўқишга тавсия этилган абитуриентларни муносиб табриклаш, уларга юртимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни етказиш, шукроналик туйғусини шакллантириш ҳамда жонажон юртимизнинг келажаги йўлида хизмат қилиш энг олий саодат эканлигини етказиш мақсадида юридик коллеж ходимлари ҳамда ўқувчилари иштирокида фаоллар залида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида Мустақиллик дарслари кўтаринки руҳда ўтказилди. Тадбирда ўқувчиларнинг ота-оналари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари, давлат бошқаруви органлари, маҳалий ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда кўп йиллар ҳуқуқшунослик соҳасида муваффақиятли фаолият олиб борган фахрийлар таклиф этилди ва иштирок этишди. Тадбирда Самарқанд вилоят прокуратураси фахрийлар кенгаши раиси Тугал Раджабов, вилоят судлар департаменти раҳбари Ориф Элмуродов, Республика ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Ойгул Маматова, ота-оналар кенгашидан 2019/2020 ўқув йили учун 1-курсга ўқишга тавсия этилган ўқувчи Нуриддинова Кумушбибининг онаси Мутабар Давировалар табрик сўзлари билан чиқиш қилдилар. Шунингдек, ўқувчиларга олдинги ўқув йилларда таълим муассасасида эълон қилинган танловлар ҳамда уларнинг ғолиблари ҳақидаги маълумотлар билан таништирилди ва 3-курсда таълим олаётган ўқув ва спорт соҳасида эришган муваффақиятлари учун бир қатор ўқувчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбирда концерт дастури (ёшлар мадҳияси) ўтказилди.
Дата добавления: 04/09/2019 15:35; Просмотров: 1066
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 08:03