САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ЮРИДИК КОЛЛЕЖИ ЎҚУВЧИЛАРИ ПАХТАЧИ ТУМАНИДА ЎТКАЗИЛГАН “АДЛИЯ САЙЛИ”ДА ИШТИРОК ЭТДИ
2019 йил 28 май куни Пахтачи туманида вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида аҳолида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада ошириш мақсадида “Ҳуқуқий ахборот куни” Адлия сайли ўтказилди. Унда Самарқанд вилоят юридик коллежи фаол ўқувчилари фаол иштирок этди. Жумладан, ҳуқуқий саводхонликни янада оширишга қаратилган “Заковат” интеллектуал ўйинларида коллежнинг “Билимдон”, “Адолат”, “Тараққиёт” ҳамда туман фаол ёшларидан иборат жамоалар иштирок этди. Шунингдек, тадбирда аҳолини ҳуқуқий саводхонлигини ўрганиш бўйича сўровномаларда коллеж ўқувчилари фаол иштирок этди
Дата добавления: 29/05/2019 12:02; Просмотров: 1134
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 05:03