Самарқанд вилоят юридик техникуми w w w . s a m h u q u q k o l l e j . u z

 

Навоий вилояти юридик техникуми жамоаси Самарқанд вилояти юридик техникумига ташриф буюришди.

Ташриф аввалида Самарқанд юридик техникуми раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда Самарқанд юридик техникуми директори Тошниёзов Отабек Полвонович сўзга чиқиб ушбу учрашувдан самимий хурсанд эканлигини ва техникумлараро тажрибавий ва дўстона муносабатлар давомий бўлишини таъкидлади.

Ушбу сўзларни мустаҳкамлаш мақсадида техникумлараро "Дўстлик ва ҳамкорлик" меморандуми имзоланди.

Самарқанд вилояти юридик техникуми суд амалиёт хонаси, спорт зали билан ва ахборот-ресурс маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

 АРМ ходими Бобоева Шахноза Мирбобоевна ўқувчиларга юридик ва бадиий адабиётлар базаси ҳақида маълумотлар бериб ўтди ва ўқувчилар билан суҳбатлашаркан китоб инсоннинг энг яқин дўсти эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

Учрашувни давомий қисмини Самарқанд юридик техникуми декани Усмонов Дилмурод Бекмуродович олиб борди ва ўқувчиларни ўзларининг суд амалиёт хоналари ҳамда спорт ўйинлари ўтказиладиган зал билан таништирди.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм  


Дата добавления: 11/05/2022 19:26;   Просмотров: 393
 
Материал манзили: http://samsl.uz/events/navoiy-viloyati-yuridik-texnikumi-jamoasi-samarqand-viloyati-yuridik-texnikumiga-tashrif-buyurishdi
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 14:00

Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг