ТЕХНИКУМДА ЙИЛНИНГ "ЭНГ ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАРИ" АНИҚЛАНДИ !

20-12-2024

      Самарқанд вилояти юридик техникумида  "Энг иқтидорли ўқувчи" танлови бўлиб ўтди.

Танлов қонунийлик, шаффофлик, ошкоралик, адолатлилик, тенглик принципларига риоя қилган ҳолда олиб борилди.

 Танловда техникумнинг битирувчи босқич ўқувчилари 3 та шарт асосида беллашдилар:        

1.Тақдимот

2.Блитс савол-жавоб

3.Чет тили билиш даражаси (сертификат)

Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни низом талабларига мувофиқ қуйидагича баҳолади:

1-ўринни -  Розиқова Рухшона Ахтамовна;

2-ўринни  - Файзиева Севинчбону Жасур қизи;

3-ўринни Баҳриддинова Азиза Ойбек қизи эгаллашиб, мос равишда 1.875.000, 1.500.000 ҳамда 1.125.0000 сўмлик сертификатларга эга бўлишди.

Танлови ғолибаси  Р.Розиқовани техникум маъмурияти табриклайди  ҳамда келгусидаги ишларига омад тилайди !

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram  

 

“Конституция кўчаси” ташкил этилди.

07-12-2024

      "Конституция кўчаси"  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, барча турдаги давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан  томонидан Конституцияга оид  қонун устуворлигини англатувчи  ко'ргазмалар билан безатилди.

Унда Самарқанд вилояти юридик техникуми ва ТДЮ ҳузуридаги Самарқанд вилоят академик лицейи о'қувчилари, шунингдек, Самарқанд вилоят адлия  бошқармасининг "Адлия қанотлари" жамоалари юридик адабиётлар намойиши ва ҳуқуқий тарқатмалар орқали йиғилганларнинг ҳуқуқий кўникмаларини оширишга хизмат қилдилар.

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи А. Бобоев  ташриф буюрди ва  адлия органлари томонидан безатилган майдондаги  ко'ргазмалар билан батафсил танишди.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram  

 

Ўзбекистон Республикаси конститутсияси мазмун-моҳиятига бағишланган очиқ дарс ташкил этилди.

29-11-2024

      Самарқанд вилояти юридик техникуми ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари Ж.Отақулов томонидан янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси конститутсияси мазмун-моҳиятига бағишланган очиқ дарс ташкил этилди.

Очиқ дарс давомида янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси конститутсиясига киритилган янги нормаларнинг моҳияти атрофлича  тушунтирилди.

Шунингдек техникум ахборот ресурс марказида Ўзбекистон Республикаси конститутсиясига бағишланган бурчак ҳам ташкил этилди.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram 


 

Самарқанд вилояти юридик техникумиda Конституция тарғиботи !

28-11-2024

      Самарқанд вилояти юридик техникуми ҳамда Самарқанд шаҳар 14-сон ИДУМ ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан “Конституция - эркин ва фаровон ҳаёт гарови” мавзусида кўрик-танлови ўтказилди.

Тадбирда юридик техникум ходимлари Ф.Бердиқулова, Ж.Файзиев ҳамда юридик техникумнинг “Адлия-ёшларга кўмакдош” клуби аъзолари иштирок этди.

Тадбир давомида тарғиботчилар ўқувчи-ёшларга Янгиланган Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, жамият ҳамда фуқаролар ҳаётидаги аҳамияти ҳақида батафси тушунтиришлар берди.

 Тарғибот тадбирлари давом этади.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram 

 

“Ёшлар коррупсияга қарши”

20-11-2024

Самарқанд вилояти юридик техникумида “Ёшлар коррупсияга қарши”  мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram  

 
 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг